03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Транспорт
12 Мая  2020 587

Уйга қайтиш имконияти

Ҳориждаги фуқароларимиз чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинадиган бўлди.

11 майдан 24 майга қадар хориждан ватандошларимизни олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали қуйидагича:

13 майда Тошкент — Истанбул — Тошкент, соат 7:40;

14 майда Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент, соат 8:35;

15 майда Тошкент — Деҳли — Тошкент, соат 12:00;

16 майда Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент, соат 11:00;

17 майда Тошкент — Қозон — Тошкент, соат 11:00;

18 майда Тошкент — Москва — Тошкент, соат 7:20;

19 майда Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент. Соат 8:35;

20 майда Тошкент — Москва — Тошкент, соат 7:20;

21 майда Тошкент — Истанбул — Тошкент, соат 7:40;

22 майда Тошкент — Лондон — Тошкент, соат 14:00;

23 майда Тошкент — Новосибирск — Тошкент, соат 13:00;

24 майда Тошкент — Шаржа — Тошкент, соат 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech