23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,2 °C

Урбанизация
28 Ноя  2018 1395

Mирзачўлда янги ҳаёт бошланaяпти

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида байрам кетидан байрам: ҳар куни қуриб битказилган уйларга эгалари бирин-кетин кўчиб кирмоқда. Фақат бугина эмас. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларининг амалга оширилиши натижасида шаҳар ва қишлоқлардаги инфратузилма ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида байрам кетидан байрам: ҳар куни қуриб битказилган уйларга эгалари бирин-кетин кўчиб кирмоқда. Фақат бугина эмас. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларининг амалга оширилиши натижасида шаҳар ва қишлоқлардаги инфратузилма ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Бунда асосий эътибор аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қаратилган. Бозоргул Аҳмедова ҳам ана шундай янги уйлардан бирига эга бўлган бахтиёр инсонга айланиб, «Обод қишлоқ» давлат дастури сабаб бошпанали бўлди. Бунгача тўлиқ бўлмаган оилада фарзандларини тарбиялаётган аёлнинг ўз уйи йўқ эди.

- Кўз очиб-юмгунча кўп нарса ўзгариб кетиши мумкинлигига энди ишондим, - дейди Б.Аҳмедова. – Икки йил муқаддам барча қулайликларга эга ўз уйим бўлишини ҳатто, тасаввур ҳам қила олмасдим. Икки тарафлама бахт кулиб боқди, десам ҳам бўлади, менга яна иш ҳам таклиф қилишди.

Жиззах вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йилда асосан, «Манаслик чеварлар», «Манас тикувчилик мажмуаси», «Мирзачўл текс» тўқувчилик фабрикалари ва бошқа жойларда 1232 та янги иш ўринлари яратилди.

Бунда имконияти чекланган, қари ва ёлғиз кишиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ улар ҳар томонлама кўмак олмоқда, уйларга ва ишлаш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, давлат дастури доирасида ҳудуднинг шаҳар ва қишлоқларда 10 452та  хусусий уйни таъмирлаш, 176,6 километрлик сув қувурлари ҳамда 305 километрлик электр симларини тортиш, 250 километр автойўлларни янгилаш, 100 дан ортиқ ижтимоий объектлар ва бошқаларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Отабек Искандаров.

Рашид Галиев олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech