25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,5 °C

Мамлакатимизда
15 Мар  2019 533

Мираброр Усмонов 71 ёшда вафот этди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди.

 

Мираброр Усмонов 12 март куни ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг («Эзгу ният») реанимация бўлимига ётқизилганди.

Марҳумнинг жанозаси бугун Юнусобод туманидаги «Минор» масжидида ўқилади.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. 2005 йилдан эса Олий Мажлис сенатори сифатида ишлаб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech