30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,3 °C

Энергетика
3 Фев  2020 3843

Энергетика вазири Алишер Султонов ёшлар билан учрашди

1 февраль куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов ёшлар билан учрашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва тизим таркибидаги ташкилот раҳбарияти, филиал ўқитувчилари ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Алишер Султонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги Президентимизнинг мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар, соҳа муаммоларини ечишда ёшларнинг ўрни, вазирлик амалга оширмоқчи бўлган режалар ҳақида фикр билдирди. Ёш мутахассислар ва талабаларнинг янги лойиҳалари, халқаро олимпиадаларда қатнашиш, спорт комплекслари фаолиятини йўлга қўйиш каби ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, учрашувда филиал талабалари, ёшлар етакчилари нефть ва газ соҳасидаги амалий ишлари, ўзларининг олиб бораётган илмий ишлари ва тадқиқолари, соҳада амалга оширилиши зарур инновацион ғоялари, турли муаммалар ва уларнинг ечимлари ҳамда ўзларининг қатор таклифларни билдиришди.

Бугунги кунда Энергетика вазирлиги тизимида жами 121600 киши ишлайди. Уларнинг 21761 нафари, яъни 17,8 фоизи 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар, улардан 444 нафари турли даражадаги менежерлардир. Ёш мутахассисларнинг 3113 нафари, бошқача қилиб айтганда14,3 фоизи қизлар, шундан 26 нафари менежерлардан иборат.

Шунингдек, кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ёш амалиётчилар ўқув жараёнига жалб қилинмоқда, улар соҳага тегишли корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтамоқда.

Учрашувда Кимё фанлари доктори профессор, Академик Сайёра Шарафовна Рашидова, Ўзбекистон халқ артисти Мельникова Галина Витальевна ва шу соҳа профессор устозлари ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали талабалари билан олдинги учрашув 2019 йил апрель ойида бўлиб ўтган эди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech