16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Мамлакатимизда
12 Сен  2019 260

Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари – тараққиётимизнинг маънавий асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Уда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Маънавий-маърифий соҳа ҳамда марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда қайд этилганидек, глобаллашув жараёнининг шиддат билан тус олиши оқибатида ўсиб келаётган ёшлар орасида турли ёт ғояларнинг шаклланишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатимизда рўй бераётган янгиланиш суръатларидан ортда қолмоқда. Шунингдек, дунёда юз бераётган муроаккаб мафкуравий ва гиёсиёсий жараёнларни англаш даражасининг етарлича шаклланмагани одам савдоси, экстремизм, “оммавий маданият” ва наркобизнес каби таҳдидларга қарши курашишда миллий ғоя омилидан фойдаланиш имконини бермаяпти.

Давра суҳбатида ахборот майдонида кўпроқ негатив фикрлар бўлаётгани, бунга қарши позитив, некбин мазмундаги мавзулар билан мутаносиб тўлдиришга эътибор қаратиш кераклиги айтиб ўтилди.

Тадбир қизиқарли савол-жавоблар ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech