16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
27 Авг  2019 334

Миллий терма жамоамиз Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, сентябрь ойида футбол бўйича Жаҳон чемпионати2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини 5 сетябрь куни сафарда Фаластинга қарши ўтказади.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ҳам ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ўтказилади. Тақвимга кўра эса Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда дам олади.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин Иордания пойтахти Амман шаҳрида ташкил этилади. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech