20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Спорт
18 Апр  2019 981

Миллий терма жамоамиз аъзоси Отабек Шукуров Лондонда операция қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг Шаржа клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров шу йилнинг март ойида China cup-2019 халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани маълум бўлди. “Шаржа” клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, Лондонда операция орқали даволашга қарор қилишганди.

МОҚ матбуот хизматининг хабарига кўра, ярим ҳимоячи Отабек Шукуровнинг операцияси муваффақиятли ўтди. Операцияни англиялик тажрибали жарроҳ Марк Девис ўтказди. Эндиликда у қўшимча муолажалар орқали тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун Отабек Шукуровнинг жамоаси БАА миллий чемпионатида “Ал-Айн” жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин олдидан Шукуров жамоадошларига омад тилаб, йўллаган видеомурожаати “Шаржа” клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди. Видеомурожаатда Шукуров тез орада янада кучлироқ бўлиб майдонга қайтишини айтиб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech