24 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Спорт
9 Апр  2019 414

Миллий спортимиз Кураш Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритилади

Айни кунларда Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. Ушбу йирик анжуман доирасида ташкилотга янги президент сайлаш кун тартибининг асосий масаласи эди. Сайлов натижаларига кўра, 2019-2021 йиллар учун ташкилотга президент сифатида шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал Файсал Ал Сауд сайланди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

 

Ассамблеяда сайлов жараёнидан ташқари, Миллий олимпия қўмиталари ва Халқаро спорт федерациялари ўртасида қатор соҳаларни биргаликда ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича музокаралар олиб борилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этяпти.

Биз учун қувонарлиси, ўзбек халқининг миллий спорт тури ҳисобланмиш Кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жакартада Кураш бўйича 7 вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналган эди. Яқинда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах ва Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари департаменти директори Хайдар Фармоннинг юртимизга ташриф буюрган ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов билан ўтган учрашувдан сўнг кейинги Осиё ўйинларида кураш бўйича 15 та медаллар жамланмаси ўйналиши борасида келишувга эришилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech