26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Таълим
28 Янв  2020 573

Миллий малака тизими сари

Айни пайтда пойтахтимиздаги WYNDHAM TASHKENT меҳмонхонасининг анжуманлар залида «Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида юртимиз таълим соҳани тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлар экан, жорий йилдан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари 2020—2021 ўқув йилидан бошлаб юртимизда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилиши, кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқилишини маълум қилди. Ушбу тизим орқали 9000 га яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш имконини беради.

Ўзбекистонда илк бор Миллий квалификация рамкаси, тармоқ квалификация рамкалари, касб ва мутахассисликлар бўйича профессионал стандартлар ҳамда табақалаштирилган таълим стандартлари ва дастурларини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу семинар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон-Швейцария «Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳаси томонидан юртимизда профессионал таълим тизимини ривожлантириш механизмларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Табдирда ўнга яқин халқаро ташкилотларнинг вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда 50 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари иштирок этмоқда, деб хабар беради Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech