16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Маданият
23 Сен  2019 390

Миллий археология маркази ташкил этилди

Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (21.09.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

- Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология маркази;

- Археологик тадқиқотлар институти негизида Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ва археологик изланишларда замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллашдан иборат.

- Қарорга кўра, очиқ осмон остидаги музейларда ва археология намойиши объектларида давлат-хусусий шериклик шартларида:

- ташриф буюрувчиларга кириш чипталари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда сотилади;

- миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо шахобчалари, шу жумладан уларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади;

- замонавий санитария-гигиена шахобчалари ташкил этилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Наманган вилоятида Ахсикент ёдгорлиги асосида кенг халқ оммасига тарих билимини тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида “Ўтмишга саёҳат” халқаро тарихий-маданий фестиваль ўтказилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech