23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Хавфсизлик
23 Сен  2019 420

Избосканда микроқарз олган ўқитувчиларга пул ўрнига ноутбук берилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, АТБ «Агробанк» Избоскан филиали Фронт-офисининг бўлими бошлиғи Ж.Х., томонидан фирибгарлик қилингани аниқланди, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Гап шундаки, тумандаги мактабларнинг ўқитувчиларига йиллик микроқарз кредити ажратиш учун сохта кредит ҳужжатлари тузилган. Ушбу ҳужжатлар асосида 245 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига нақд пулда 3 млн. сўмдан жами 735 млн. сўм микроқарз ажратилишига ва пулларни банк кассасидан ечиб олинишини уюштирган. Аммо ушбу пулларни ўқитувчиларга бериш ўрнига «Lenovo» русумли ноутбукларни берганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech