26 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
20 Апр  2020 871

Мигрантларга муносабат ўзгардими

Россияда меҳнат мигрантлари учун нафақа бериш таклиф этилди.

© Александр Демьянчук/ТАСС

Стратегик ташаббуслар агентлиги ишсизлик нафақасини олиш бўйича меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш таклифи билан Россия бош вазирига мурожаат қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатган.

Ташкилотлар ходимларини қўллаб-қувватлаш вақтида ишсизлик нафақасини (ва бошқа қатор имтиёз ва тўловларни) олиш ҳамда бандликка кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида меҳнат мигрантларини Россия фуқароларига тенглаштириш лозим, – дейилади агентликнинг мурожаатида.

Таъкидланишича, худди шундай чора Португалияда жорий қилинган, яъни коронавирус ва унинг оқибатларига қарши кураш даврида 580 минг нафар меҳнат мигрантлари мамлакат фуқаролари билан тенглаштирилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech