22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,3 °C

Хавфсизлик
24 Апр  2019 1282

ТИВ: Шри-Ланкадаги портлашлардан жабр кўрганлар орасида юртдошларимиз йўқ

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг хабар қилишича, 2019 йилнинг 21 апрелида Шри-Ланкада содир этилган қатор портлашлардан жабр кўрганлар ичида ўзбекистонлик фуқаролар йўқ.

Шу билан бирга, Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланкадаги мос хизматлар билан мунтазам алоқада бўлиб турибди. Сабаби портлашлардан сўнг қурбон бўлганларни таниб олиш ишлари ҳали давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пасха байрамини нишонлаш чоғида содир этилган қатор портлашлардан сўнг камида 300 киши ҳалок бўлган.

Ушбу мамлакатдаги қатор портлашлар натижасида қурбонлар кўп бўлгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка президенти Майтрипал Срисенага ҳамдардлик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech