22 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Халқаро ҳамкорлик
18 Июл  2020 1215

Туризм соҳасида кадр тайёрлаш бўйича Малайзия билан ҳамкорлик

«Ипак йўли» туризм халқаро университети ва Малайзия университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиляпти.

16 июлда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ва Малайзиянинг «MARA» технологиялар университети вакиллари ўртасида онлайн конференция ташкил этилди.

Конференцияда ушбу нуфузли университетнинг Халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари, Меҳмонхоналар ва туризм менежменти факультети декани, унинг ўринбосари ва профессорлари иштирок этишди.

Тарафлар келажакда Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети билан академик ҳамкорлик ўрнатиш, профессорларни дарс жараёни ва тадқиқотларга таклиф этиш, университет талабаларини қўшма диплом (double degree) дастури асосида Малайзияда таҳсил олишлари ва Малайзиядаги талабаларни Самарқандда ўқишини ташкил қилиш каби мавзулар муҳокама қилинди.

«MARA» университети раҳбарияти аввал имзоланган келишув меморандуми асосида ҳамкорликни амалий босқичга кўтаришга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумот учун: «MARA» технология университети дунёдаги энг йирик университетлардан бири ҳисобланади. Университетда 500 дан ортиқ таълим йўналиш ва дастурлари мавжуд. Бу ерда турли хил мамлакатлардан келган 168 000 талаба кундузги ва кечки дастурларда таҳсил олади. Ушбу университетда ўқитиш тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

Университет Малайзия давлат университети бўлиб, 1956 йилда Қишлоқ ва саноатни ривожлантириш бошқармаси ўқув маркази сифатида ташкил этилган ва Малайзияда инфратузилмаси, ўқитувчи ва талабалар сони бўйича энг йирик олий ўқув юртига айланган. Мазкур университет талабалар сони бўйича Малайзиянинг энг йирик олий ўқув юрти бўлиб, бутун мамлакат бўйлаб 34 та филиал кампусларига эга. У ерда жами 500 дан ортиқ ўқув дастурлари таклиф қилинади. Таълим муассасаси туризм йўналиши бўйича 2020 йилда дунёдаги туризм соҳасида таҳсил берувчи университетлар орасида 31-ўриндан жой олган.

Университетнинг меҳмонхоналар ва туризм менежменти факультети 1967 йилдан бери «Меҳмондўстлик ва туризм» соҳаларида бўлажак мутахассисларни тайёрлаш учун ташкил этилган бўлиб, тўртта асосий йўналиш бўйича таълим бериб келмоқда:

- Меҳмонхоналарни бошқариш

- Туризмни бошқариш

- Ошпазлик санъати ва гастрономия

- Озиқ-овқат хизмати бошқаруви.

Ушбу факультет барча даражадаги олий таълим (соҳа бўйича тайёрлов курслари, бакалавр, магистр ва докторлик) йўналишларини таклиф қилади. Шу кунгача ушбу дастур бўйича таҳсил олган талабалар сони 6 000 га яқинлашиб қолган.

Докторантура бўлими магистрлик ва фалсафа докторлари номзодлари учун 4 асосий дастурларни таклиф этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech