10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Энергетика
5 Июн  2020 583

Энергетика соҳасида Халқаро тендер

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ гидроэлектростанцияси (ГEС) лойиҳалаштириш ва қуриш учун Халқаро тендер эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти Қашқадарё вилоятининг Оксу дарёсида учта гидроэлектростанцияси (ГEС) лойиҳалаштириш ва қуриш учун халқаро тендер эълон қилади.

Мазкур учта гидроэлектростанциянинг қурилиши Ўзбекистондаги барқарор гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисми ҳисобланиб, уни халқаро молиявий институтлар, хусусан, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан амалга оширилаётган гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисмидир.

Ўзбекистон миллий энергетика стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб, электр энергиясининг тўртдан бири қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилади. Стратегия ўн йил ичида 30 ГВт гача қўшимча энергия қувватлари, шу жумладан 3,8 ГВт гидроэнергетика, 5 ГВт қуёш энергиясини ва 3 ГВт гача шамол энергиясини кенгайтириш кўзда тутилади. Ушбу режалар Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро энергия бозорларидаги ортиб бораётган роли билан боғлиқ.

Таъкидлаш керакки, 2019 йил октябрь ойида ОТБ Ўзбекистонда умумий ишлаб чиқариш қуввати 25 МВт бўлган гидроелектростанцияларни қуриш учун 60 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади. Лойиҳанинг умумий қиймати 75,3 миллион долларни ташкил этади, қурилишни 2023 йил охирида якунлаш режалаштирилган.

Ушбу учта гидроэлектростанциясининг умумий қуввати 24 МВтга тенг бўлади: 6 МВт – «Работ», 8 МВт – «Чаппасуй» ва 10 МВт – «Тамсуш» ҳамроҳлик қиладиган электр узатиш тармоғи (35-110 кВ ва 22 км) ва умумий қуввати 1 МВт мини-гидроагрегатлар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech