27 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Туризм
1 Мар  2020 3916

«ITB Berlin -2020» халқаро туризм кўргазмаси бекор қилинди

COVID-19 вируси билан касалланганлар сони ошиб бориши муносабати билан «ITB Berlin -2020» халқаро туристик кўргазмаси бекор қилинди.

Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ инқирозли ҳолатлар штабида шу ҳақида хабар берилди.   Сўнгги маълумотларга кўра, ярмаркада иштирок этиш учун жаҳоннинг 180 мамлакатидан 10 минг киши рўйхатдан ўтган. Шунингдек, ярмаркага турли давлатлардан 160 мингга яқин меҳмоннинг келиши кутилаётган эди. Тадбир ташкилотчилари «Messe Berlin» кўргазма маркази вакиллари ярмарка ўтиши керак бўлган Шарлоттенбург-Вильмерсдорф маъмурий округига нисбатан ҳукумат томонидан қўйилган хавфсизлик шартларини бажара олмасликларини тасдиқлашди. Шартга кўра, ярмарканинг ҳар бир иштирокчиси касаллик хавфи бўлган мамлакатдан келмагани ёки ўша зоналардан бўлган кишилар билан алоқада бўлмаганини исботлаши керак эди. Германия инқирозли ҳолатлар штабининг ўзи ҳам «ITB-Berlin-2020» кўргазмасини бекор қилишни тавсия қилган.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунга келиб дунёда каронавирус билан касалланганлар сони 85 мингдан ошди. Уларнинг 2,9 минг нафари касаллик натижасида ҳаётдан кўз юмди. Касаллик дунёнинг 55 мамлакатида қайд этилган. Ўзбекистонда COVID-19 вируси билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат ыщмитаси матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech