09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,4 °C

Саломатлик
27 Фев  2020 1884

Дунё анестезиолог ва реаниматологлари юртимизда 

Тошкентда «Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани иш иш бошлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан  ташкиллаштирилган анжуманда Россия, АҚШ, Германия, Италия, Дания, Туркия, Швейцария, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби қатор давлатларнинг таниқли мутахассислари иштирок этишмоқда.

Ушбу тадбирдан мақсад анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда дунё тажрибаси, бу соҳадаги тиббиётнинг замонавий ютуқларини амалиётга кенг татбиқ этишдир.

Анжуманда етакчи хорижий мутахассисларнинг маърузалари, маҳорат сабоқлари, замонавий тиббий жиҳозлар кўргазмаси, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги шифохоналарда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир давомида «Спорт тиббиёти амалиётидаги шошилинч ҳолатлар» га бағишланган секция ҳам ўтказилди. Унда 200 нафардан ортиқ мутахассис, жумладан, спорт тиббиёти шифокорлари, магистрлар ва клиник ординаторлар иштирок этмоқда. Анжуманда илк бор ўрта тиббиёт ходимлари — анестезиология ва реанимация хизматида фаолият кўрсатаётган 150 нафар ҳамшира ҳам фаол қатнашмоқда.

Ўзаро мулоқотларда соҳадаги энг долзарб масалалар, жумладан, тизим учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, инновацион усулларни татбиқ қилиш, анестезиология ва реанимация хавфсизлигини таъминлаш, нафас етишмовчилиги учун даволашнинг янги технологиялари, интенсив терапияда ва реанимация бўлимларида беморлар учун озуқавий ва метаболик қўллаб-қувватлаш, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларни трансплантация қилишда анестезиологик қўлланма ва интенсив даволаш каби масалаларга эътибор қаратилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech