27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Мамлакатимизда
19 Янв  2019 1089

Метро бекатларида Wi-Fi ишга туширилди

Пойтахт аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилди. Тошкент метрополитенининг бекатларида Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатлари Wi-Fi тармоғига уланган. Мазкур бекатларда 20 дан ортиқ Wi-Fi қурилмалари ўрнатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, бекатлардаги кутиш вақтида 500 га яқин йўловчилар Wi-Fi тармоғидан фойдаланган.

“Metrotelecom TM” нинг маълум қилишича, фойдаланувчилар операторнинг медиа порталига ташриф буюриши ва онлайн ТВ, фильм, мусиқа ва китобларни кўриш ҳамда юклаб олиш имкониятига ҳам эга.

Маълумот учун, 1 босқичда 90 километрлик оптик толали кабеллар метрополитеннинг 29 та бекати оралиғида ўрнатилиб, март ойида ишга туширилиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech