06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Транспорт
11 Июл  2019 830

“Пахтакор” метро бекатида 58 ёшли аёл темир йўл изларига йиқилиб тушди

Бугун, 11 июль куни тахминан соат 16:00 да “Пахтакор” метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати. 

Станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага хеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилган. У метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлади.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига керакли чораларни кўришларини сўраймиз, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech