21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Спорт
4 Июл  2019 420

Месси Америка Кубогида ҳакамлар ишини танқид қилди

Америка Кубогининг ярим финалида Бразилия 2:0 ҳисобида Аргентинани мағлубиятга учратгандан сўнг жанжал бошланди. Аргентиналиклар ҳакамлар ишидан норози бўлишди, ҳатто, Лионель Месси ҳам бу мавзуда омма олдида гапирди. Унинг айтишича, ҳакамлар бразилияликларга ён босган.

Аргентиналиклар бош мураббийи Лионель Скалони ҳам оловга мой сепди, у ўйиндан кейин шундай деди: «Бразилия иккинчи голини урганда, футболчиларимиздан бири майдонда ётганди. Биз ҳуштакни ҳам  эшитдик. Ҳакамликни муҳокама қилишни истамайману лекин реферининг иши менга ёқмади. Айнан, Аргентина терма жамоаси финалга чиқишга лойиқ эди».

Иккинчи таймда Серхио Агуэрога нисбатан қоида бузилиб, пенальти белгиланмаганини ҳатто, Месси ҳам танқид остига олди

«Бразилияликлар биздан ҳеч нарса билан устун эмасди, – дейди Месси. – Ўйиндаги иккинчи голни улар жарима майдончасида Агуэрога нисбатан қўполлик ишлатилганидан сўнг уришди, ҳакам эса пенальти белгиламади. Ажабланарлиси, ҳакам бирор марта ҳам VAR тизимидан фойдаланмади. Карточкалар бразилияликларга эмас, балки бизларга кўтарилаверди. Бу бемаънилик ўйинимизга салбий таъсир қилди. Ҳакам ўз қарорларида адолатли бўлмади. Бизда ҳеч қандай баҳона йўқ, аммо умид қиламизки, футбол раҳбарияти бу ишни кўриб чиқади».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech