16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Хавфсизлик
26 Июн  2019 909

Мерос талашиб укасининг хотини ва қизини ўлдирди

24 июнь куни соат 23:00 ларда фуқаро А.А. мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн. сўм пул маблағини ўзаро тақсимлашда укаси билан юзага келган низо оқибатида укасининг аёли ва қизини ўлдириб қўйган, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда келтирилишича, А.А. укасининг уйида ўзаро жанжаллашиб, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг турмуш ўртоғи Г.М. ҳамда унинг қизлари Х.А. (1987 й.т.) ва Г.А. (1994 й.т.)ларнинг таналарининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Олган тан жароҳатлари оқибатида Г.М. ва унинг қизи Х.А.лар ҳодиса жойида вафот этган. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Г.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан 24.06.2019 йилда А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech