11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Ташвишли хабар
12 Мар  2020 1388

14,753 миллиард сўм эквивалентидаги валюта…

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида катта миқдорда хорижий валюта олиб чиқиб кетилиши олди олинди.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманидаги «Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик-авто» чегара назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикаси томон ҳаракатланаётган муқаддам судланган Қ.Абдурасулов бошқарувидаги «Mercedes benz» русумли автомашина божхона ходимлари кўригидан ўтиб, чегаранинг нейтрал ҳудудига етган вақтида, тўхтатиб текширилди.

Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида хуфёна усулда яширилган 1 136 000 доллар, 77 830 евро ва 21 018 670 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Мазкур хорижий валюталарнинг миллий валютадаги эквиваленти 14 миллиард 753 миллион сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, деб хабар беради УзА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech