04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Халқаро ҳамкорлик
13 Мая  2020 2591

«Меҳр» лойиҳаси қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси “Меҳр” лойиҳаси доирасида моддий ёрдам пули ажратади.

Фуқароларга бир марталик бериладиган пул маблағлари элчихонада очилган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ажратилади, деб хабар беради “Дунё” АА.

Ёрдам Россия ҳудудида бўлиб турган қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади:

ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;

қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасадан маълумотнома) тақдим этилган ҳолда;

CОВИД-19 вируси тасдиқланган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;

Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асосида.

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бир марталик пул маблағи шаклида амалга оширилади.

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги “мехр.рф” (https://xn--e1annt.xn--p1ai/) электрон портали орқали мурожаат қилиниши керак.

“Элчихона банкдаги хайрия ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказган ҳомийлар ва шерикларга миннатдорлик билдиради. Ватандошимиз, таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмоновга у кўрсатган кенг кўламли ёрдами учун алоҳида миннатдорлик изҳор этади”, дейилади хабарда.

Эҳтиёжманд фуқароларга молиявий маблағларни ажратиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида элчихона ҳар ҳафта ўз расмий сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тегишли ҳисоботларни эълон қилиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech