21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
9 Янв  2019 588

Меҳнат ҳуқуқлари бузилса тараққиёт бўлмайди

Агар мантиқан ўйлаб кўрилса, жуда кўп нарса ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишидан келиб чиқади.

Иш ҳақларнинг камлиги – аксарият ҳолларда коррупция ёки шу каби жиноятларга етаклайди.

Иш вақтининг тайинсизлиги (ҳар куни кечқурун соат 10-11 (ёки ундан ҳам кеч)гача ишлаш) – фарзандлар тарбиясининг сустлашишига етаклайди, саломатлик йўқолишига олиб келади.

Дам олиш кунларисиз ишлаш – руҳий зўриқиш ва оилалардаги нотинчликка сабаб бўлади.

Таътилсиз ишлаш – иш сифатининг кескин пасайишига олиб келади.

Меҳнат муҳофазаси таъминланмаган жойда ишлаш – ҳалок бўлганлар ва ногиронлар сонининг кўпайишига сабабчи бўлади.

Ишсизликнинг юқори даражаси – жамиятдаги умумий норозилик ва пессимистликни келтириб чиқаради, ижтимоий мувозанатни издан чиқаради.

Балки буларнинг барчаси биттада содир бўлмас. Яъни фарзандлар бир кунда бетарбия бўлиб қолмайди, оилалар бир кунда ажрашиб кетмайди, бир кунда ҳамма жиноятчига ёки порахўрга айланиб қолмайди. Лекин бу секин таъсир этади, вақт ўтиши билан жамиятни фалажлайди, охир-оқибат барибир салбий оқибат содир бўлади.

Ходимларнинг қадр-қиммати етарлича таъминланмаган, қилган меҳнатига яраша рағбатлантирилмайдиган жамият ривожланмайди.

Аммо шароит яратилган, меҳнат ҳуқуқлари таъминланган шароитда ишлаб айни ишончни суъистемол қилинса ҳам меъёрлар бузилади. Шундай экан, қарс икки қўлдан чиқади.

Меҳрангиз Усмонова.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech