24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Туризм
6 Янв  2019 1672

Меҳмонхона қуриш учун харажатларнинг бир қисми Давлат ҳисобидан қопланади

Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:

– 2019–2021 йилларда Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишининг мақсадли параметрлари;

– меҳмонхоналар ташкил этиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати;

– замонавий ахборот технологиялари татбиқ этиладиган маданият муассасалари ва объектлари рўйхати.

Қарор билан маданият муассасалари ва объектларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ 2019 йил 1 июлга қадар тегишли маданият муассасалари ва объектларида замонавий ахборот технологияларини ўрнатишни таъминлайди.

Қарорга кўра, меҳмонхона қуриш учун ажратилган ер участкаси қурилиш тугаллангандан сўнг инвесторга мулк ҳуқуқи асосида сотилиши мумкин, моддий маданий мерос объектларининг ҳудуди ва муҳофаза зонаси ҳамда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкалари бундан мустасно.

Бундан ташқари, 3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхона 2022 йил 1 январгача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech