27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
21 Янв  2019 3028

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси ўзгарди

Ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилди.

Киритилган қўшимчалар шуни англатадики, ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.

Эндиликда, Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech