22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Долзарб
15 Мар  2019 2328

Қуролли ҳужумдан сўнг Янги Зеландиядаги мачитлар ва мактаблар ёпилди

Янги Зеландия бош вазири бу мамлакат тарихидаги энг мудҳиш кунлардан бири бўлгани ҳақида баёнот берди.

 

Хорижий оммавий ахборот воситаларида ушбу давлатнинг Крайстчерч шаҳридаги иккита мачитга қуролли ҳужумдан сўнг 40 яқин кишининг ҳалок бўлгани келтирилади.

BBC рус хизматининг хабар тарқатишича, яна йигирмага яқин киши ярадор бўлган. Бу мудҳиш жиноятни содир этганликда гумон қилинган тўрт киши, уч эркак ва бир аёл ҳибсга олинган. Улардан қўлбола портловчи ускуналар, ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари мусодара қилинган. Экспертлар ҳужум қилганларнинг бу ишни жуда пухта ўйлаб амалга оширганини таъкидламоқда.

«Бу Янги Зеландия тарихидаги энг машъум кунлардан бири бўлиб қолди», дея баёнот беради мамлакат бош вазири Жасинда Ардерн. Бош вазир ушбу жиноятни мисли кўрилмаган зўровонлик ҳужуми дея атади.

Маҳаллий полиция комиссари Майкл Буш Крайстрчерчдаги барча мактаблар ёпилганини маълум қилди. Шаҳарнинг бош майдонидан глобал исишга қарши курашга бағишланган митингдан минглаб болаларни олиб кетилган.

BBC рус хизматининг келтиришича, хавфсизлик нуқтаи назаридан Янги Зеландиядаги барча мачитлар ёпиб қўйилган.

EPA сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech