19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Хавфсизлик
9 Апр  2019 1342

ФВВ Термизда содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди

8 апрель куни соат 11:32да Термиз шаҳри, “Дўстлик” МФЙ, А.Навоий кўчаси, 10-уйнинг 1-қаватида жойлашган “Термиз Орзу-омад” МЧЖга (раҳбари 1983 й.т. Б.Имомалиев) тегишли дўконнинг қурилиш моллари сақланадиган ертўла омборида (подвалида) газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

 

Натижада 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Уларнинг бири 61, иккинчиси 57 ёш бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech