04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Спорт
11 Мар  2020 307

Мбаппе коронавирус учун тест топширди

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе охирги 2 кун мобайнида Париж клуби машғулотларида иштирок этмаганди.

"L’Equipe" нашри хабарига кўра, у сешанба куни янги вирус бўйича текширув тестидан ўтган. Тест натижаси чоршанба тонгига қадар маълум бўлиши кутилмоқда.

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Мбаппенинг томоғи оғриётгани, шу туфайли жамоа машғулотларини ўтказиб юборганини таъкидлади.

Маълумот учун, Францияда вирус билан 1 700 киши касалланган. Шулардан 33 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 86 нафар кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

12 киши эса бутунлай тузалиб кетган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech