03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Транспорт
1 Мая  2020 332

Махсус йўловчи поездлар –  хизматда

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига чалиниб, тўлиқ даволанган беморлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Шу билан бирга карантинда бўлган фуқароларимизни ўз манзилларига етказишга  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳам ҳиссасини қўшиб келяпти.

Жорий йилнинг 30 апрель куни “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент жанубий вокзалидан Тошкент – Андижон йўналиши бўйича водий вилоятларига 200 нафардан ортиқ, Тошкент – Урганч йўналишида ҳам шунча нафар  юртдошмиз ўз яшаш манзилларига юборилди. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ташкил қилинган карантин масканларида шифокорларимиз назоратида бўлиб, карантин муддатини ўтаган фуқароларимиздир.

Таъкидлаш жоиз, “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамияти томонидан бу каби махсус поездлар қатнови мамлакатимизда карантин муддати тугагунча ташкил этилиши кўзда тутилган. Бундай хизматлар барча санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда бепул амалга оширилади. 

Рустам Ҳайдаров

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech