17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,4 °C

Мамлакатимизда
10 Июл  2019 361

Математика фанини ривожлантириш бўйича мақсадли дастур тасдиқланди

Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан Математика фанини ривожлантириш ва В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишни назарда тутувчи мақсадли дастур тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, ҳар йилги “Илм-фан етакчиси” республика танлови ўтказилади.

2020 йилдан илмий лабораториялар ва илмий ходимларнинг фаолияти ҳар йили Фанлар академияси ташкил этадиган махсус комиссия томонидан баҳоланади.

Институт тузилмасида Ёш математиклар ўқув маркази ташкил этилади.

Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифаси фан ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech