02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,8 °C

Мамлакатимизда
30 Мар  2020 1105

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди

2020 йил 28 мартда Адлия вазирлигида «Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ 3228-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

Ходимнинг масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Масофавий ишга ўтказиш юзасидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришда, меҳнатнинг бошқа  шартлари билан бирга қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

- электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқа тартиби;

- ходимга иш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситаларидан фойдаланиш тартиби;

- ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, Интернет тармоғидан фойдаланиш;

- ходимга иш беруви томонидан берилган жиҳозлар бузилганда зарарни қоплаш бўйича шартлар;

- ходим шахсий жиҳоз, техника воситаларидан, Интернетдан фойдаланганда харажатларни қоплаш тартиби;

- ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

- ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ходимни доимий ишга ўтказиш шартлари.

«Мазкур ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech