19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Спорт
26 Янв  2019 1967

Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлигида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларида қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, Конфедерация Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE)нинг бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ҳам амалга оширади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech