31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Бўш вақтда
23 Янв  2020 821

Мақсадимиз — мустаҳкам оила

Бухоро вилоятининг барча туманларида, жумладан, Жондор туманида ҳам "Оила" маркази ҳузурида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ташкил этилган бўлиб, турмуш қуриш истагида бўлган ёшларга ҳуқуқий, маънавий-маърифий, диний ҳамда психологик масалаларда қисқа ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Бугун йигирма олти нафар никоҳланувчи ёшлар иштирокида ўтказилган навбатдаги ўқув дарсида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Беҳбудова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жондор туман бўлинмаси раҳбари Р.Раҳимова, туман “Оила" маркази раҳбари Л.Эргашева, диний идора вакили Н.Эргашевлар маъруза қилиб, оиланинг маънавий илдизлари, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, намунали оилани шакллантиришда миллий қадриятларнинг аҳамияти ва камчиқим тўйлар, оилаларда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ҳамда оилада эр-хотиннинг бурч ва мажбуриятлари каби долзарб мавзулар юзасидан тушунтиришлар берди, дея хабар беради Республика Маънавият ва маърифат марказининг расмий ахборот канали.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech