24 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Агросектор
7 Фев  2019 408

Мансабдорларнинг лоқайдлиги 539,8 млн. сўмлик зарар келтирди

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ҳудуддаги 3 та пахта тозалаш корхоналарида уруғлик чигитларининг сифатли сақланиши юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, корхоналар омборларидаги 2018 йил мавсумидан ортиб қолган, дориланган сара уруғлик чигитларнинг 158 тонна қисми сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида зарарланиб, экишга бутунлай яроқсиз бўлиб қолган. Бу билан давлат ва жамият манфаатларига 539,8 млн. сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан пахта тозалаш  корхоналарининг  мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech