22 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,2 °C

Саноат
6 Дек  2019 786

Мамлакатимизда цемент заводлар сони яна биттага кўпайди

Бугун  “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида янги цемент заводи фойдаланишга топширилди, деб хабар қилади уюшма матбуот хизмати.

“Жомбой яшил чироқлари” МЧЖ томонидан амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 9 млн. 195 минг АҚШ доллари бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилик 100 минг тоннани ташкил этади.

Ускуналар замонавий, энергия тежамкор бўлиб, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган. Мазкур корхонани қуриш ишлари 1 йил давомида олиб борилди. Эндиликда Корхона ишга тушиши натижасида 100 га яқин самарқандлик ёшлар иш билан таъминланади.
Айни кунда Республикамизда жами 25 та цемент заводлари фаолият олиб бораётган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 13 млн. 780 минг тоннани ташкил этади. Жорий йилнинг ўзида жами 9 та: Самарқанд вилоятида 3 та, Фарғона вилоятида 2 та, Сурхондарё, Жиззах, Наманган ва Корақалпоғистон Республикасида 1 та цемент заводлари фойдаланишга топширилди.
Мамлакатимизда цементга бўлган талабани тўлақонли қондиришмақсадида уюшма томонидан кўплаб инвестиция лойиҳалари амалга ошириляпти. Жумладан, режага кўра 2020 йилда жами 13 та янги цемент заводлари фойдаланишга топширилади. Натижада цемент ишлаб чиқариш қуввати йилига 4 млн. 700 минг тоннага ортади.
2020 йилда амалга ошириладиган энг йирик лойиҳалардан бири “Оҳангаронцемент” АЖда амалга оширилади. Бу ерда йиллик қуввати 3 млн. тоннани ташкил этувчи янги цемент завод ишга туширилади. Шунингдек, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида йиллик қуввати 1,2 млн. тонна бўлган янги корхоналар барпо этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech