31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Хавфсизлик
21 Фев  2020 883

«Картани ёпмоқчи экансиз… қачон банкка кела оласиз?»

Ўғрилар пластик картадан карта соҳиби ёрдамида пул ечиб олишни ўзлаштириб олишди. Бунинг учун унга қўнғироқ қилиб, картанинг блоклангани ҳақида хабар беради. Эсанкираб қолган карта эгаси ўзига келиб олгунга қадар улар керакли ахборотни унинг ўз оғзидан олишга муваффақ бўлишади. Ҳозир бу усул ҳам эскирган.

Энди улар банк ходими сифатида пластик карта эгаси номидан картани ёпиш тўғрисида банкка ариза келиб тушганини маълум қилади. Кейин эса мижознинг банкка қачон кела олиши мумкинлиги билан қизиқади. Шу пайти суҳбатни тўхтатиб, телефонни ўчириш лозим. Кўпчилик бундай ҳолатда аксинча, нотўғри ахборотга аниқлик киритишга уринади. Бундан фойдаланган шоввозлар пулни бирон «хавфсиз ҳисоб рақамига» ўтказиб туришни таклиф қилиб, суҳбатдошидан ўзининг шахсий маълумотларини кўрсатишини илтимос қилади.

Бунда сохта «банк менеджери»ни карта рақами, амал қилиш муддати, карта ортидаги махфий код ва бошқа маълумотлар қизиқтиради. Ишончингизга кириш учун улар сизнинг аниқ исм-шарифингизни ҳам айтиши мумкин, деб огоҳлантиради Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech