25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Биласизми?
31 Янв  2019 890

Малайзиялик дастурчилар “Ҳалол” браузерини ишлаб чиқди

Малайзиялик дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган “Ҳалол” браузери орқали сайтлардаги контентни фильтр қилиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу браузернинг SalamWeb номли иловасида исломий одоб-ахлоққа тўғри келмайдиган, турли ҳақоратли контентларни блоклаш учун бир қанча фильтр қилиш воситалари мавжуд. Мисол учун, браузер фаҳш тарғиб қилувчи ва қимор уйинларига ихтисослашган сайтларни умуман кўрсатмайди, деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

“Bloomberg”нинг хабар беришича, браузер намоз вақтларини ҳам кўрсатиб туради. Ҳозирда янги илова, асосан Малайзия ва Индонезия мамлакатларида истиқомат қилувчи мусулмонларга мўлжалланган. Бироқ компания яқин келажакда иловасини дунёнинг 10 фоиз мусулмонлари орасида тарқатишни режалаштирган.

“Биз интернетни яхшироқ қилишни истаймиз. У яхши ва ёмон қисмларга бўлинади. Бизнинг браузеримиз эса фақат яхши интернет учун ойна очиб беради”, дейди Salam Web Technologies вакили Ҳасни Зарина.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech