26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8 °C

Таълим
7 Июл  2020 2370

Мактабларда «Тарбия» фани жорий этилади

2020 йил 6 июлда Ҳукуматнинг 422-сонли «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ҳамда «Дунё динлари тарихи» фанларини бирлаштирган ҳолда ягона «Тарбия» фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

«Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги «Бошланғич таълим», «Миллий ғоя ва ҳуқуқ», «Тарих» ва «Диншунослик» мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида «Тарбия» фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.

«Тарбия» фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун «Тарбия» фани концепцияси тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech