27 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Таълим
10 Мар  2020 7416

Мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши ошади

2020 йил 9 мартда Ҳукуматнинг 135-сонли «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ушбу ҳудуддаги боғчалар сонидан келиб чиқиб, I, II  ва III гуруҳларга ажратилади ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилади.

Қарор билан киритилган ўзгартиришларга асосан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ўзгарди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech