03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Хавфсизлик
5 Мая  2020 657

Мактаб ўқувчиси автомашинани олиб қочди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида қаровсиз қолдирилган «Damas» русумли транспорт воситаси олиб қочилган.

Воқеа 11 апрель тахминан соат 01:30 ларда содир этилган. Номаълум шахс Беруний тумани, Кепаклиқалъа  кўчаси, 71-уйнинг олдида 51 ёшли фуқаро томонидан қаровсиз қолдирилган «Damas» русумли автомашинан олиб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ва тезкор қидирув ишлари давомида «Damas» русумли автомашина Беруний тумани, «Навоий» ОФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан техник соз ҳолатда топилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Беруний тумани, Чиғатой кўчасида яшовчи умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, вояга етмаган 17 ёшли ўспирин содир қилганлиги аниқланган, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech