19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Мамлакатимизда
29 Мая  2019 679

Мактаб инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда АТ курслари ташкил этилиши мумкин

Халқ таълими вазирлигида ШАГ (Қадам) Компьютер Академияси (Украина) асосчиси Дмитрий Корчевский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

ШАГ Компьютер Академияси – йирик халқаро ўқув муассассаси бўлиб, компьютер мутахассислиги бўйича таълим беради. Ҳозирда Академиянинг 55 та филиали 18 та мамлакатда фаолият юритмоқда. Жумладан, Академия Ўзбекистонда ҳам болалар ва катталар учун курслар ташкил этган.

Учрашув доирасида Дмитрий Корчевский ШАГ Компьютер Академияси курсларининг афзалликлари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, курс тингловчилари таълим олиш жараёнида ўзларига иш топишади.

Учрашув доирасида мактаб ўқувчиларининг ахборот технологияларини ўргатишда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Жумладан, юртимиз вилоятларида мактаб инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ўқувчилар учун ахборот технологиялари курсларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech