16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Кейинги авлод
26 Янв  2019 554

Мактаб формаси сотиб олишда директор ёки синф раҳбарларининг аралашуви тақиқланади

Халқ таълими вазирлигида видеоконференция тарзида ўтган йиғилишда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида замонавий ягона мактаб формаси жорий этилаётгани муносабати билан таълим муассасалари, жойлардаги халқ таълими бўлимлари ва бошқармалари раҳбарлари мактаб формаларини вақтида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ўқувчилар сони бўйича маълумотларни ўз вақтида шакллантириши лозимлиги таъкидланди.

 

Бундан ташқари, вазир ўринбосари томонидан мактаб директорларининг мактаб формаси хариди билан боғлиқ масалаларга аралашиши қатъиян тақиқланганлиги такрор ва такрор айтилишига қарамасдан айрим мактаб директорлари ота-оналарга қайси ишлаб чиқарувчининг мактаб формасини сотиб олишлари кераклигини “тавсия” қилиб келаётгани танқид остига олинди. Таълим муассасаси ходимлари ушбу жараёнларга аралашмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарорига кўра, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантириши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказининг аҳолига қулай жойларида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этишлари, савдо шохобчаларининг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши белгиланган.

Йиғилиш якунида қарорда кўрсатиб ўтилган вазифалар билан биргаликда мактабларда ташкил этиладиган ота-оналар мажлисларида таълим муассасаларига мактаб формасининг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини доимий равишда олиб бориш, мактаб директорлари ёки синф раҳбарлари томонидан ягона мактаб формасини сотиб олиш жараёнига аралашувини қатъиян чеклаш бўйича чоралар кўриш каби қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech