11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,5 °C

Хавфсизлик
13 Сен  2019 3151

Фарғонада фуқаро Макаров пистолетини сотаётган вақтида қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Фарғона вилоятида фуқаро пистолет сотаётган вақда ушланган, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотмоқчи бўлганда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech