16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Мамлакатимизда
18 Июн  2019 419

Маҳсулот тақсимоти бўйича бир қатор функциялар Энергетика вазирлигига берилди

Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 17 июнь, 503-сон). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг амалга оширилаётган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги бир қатор битимлар бўйича функциялари Энергетика вазирлигига берилди.

Унга кўра, Энергетика вазирлиги:

- маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун масъул бўлган давлат бошқаруви республика органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради; 

- битимларда назарда тутилган тартибда инвесторлар томонидан мажбуриятлар ва ишларни бажариш жадваллари ижро этилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди.

Шунингдек, қарор билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech