06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Энергетика
3 Апр  2020 1132

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар асосий ҳамкоримиз

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти саноат эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулот ва хизматларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш ҳажмини оширди.

2020 йилнинг январ-март ойлари давомида Муборак газни қайта ишлаш заводи, Муборак, Шўртан, Устюрт, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг эҳтиёжлари учун зарур бўлган умумий қиймати 200 миллиард сўмга яқин турли хилдаги ёқилғи мойлаш материаллари, электротехника буюмлари, металл буюмлар, нефтгаз ускуналари, махсус кийимлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинди.

Шунингдек, кислород ва пропан баллонларини таъмирлаш, ўлчаш ускуналари ва автомобиль тарозиларига техник хизматлар кўрсатиш, метрология хизмати, турли ҳажмдаги қурилиш-монтаж ишлари каби хизматларнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг электрон кооперация портали орқали тузилган шартномаларга асосан амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Ундан ташқари Муборак газни қайта ишлаш заводида янги тармоқ қуриш, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида модернизация ишлари, «Учқир» конида янги қурилма қуриш лойиҳалари доирасида маҳсулот ва хизматларни ички бозордан харид қилиш ҳажми ҳам кенгайтирилмоқд, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech