05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Транспорт
16 Мар  2020 184

Маҳаллий поездлар 1 кунда 16 минг йўловчини манзилига етказади

Пойтахтимиздаги маҳаллий қатновларни амалга оширувчи Жанубий темир йўл вокзалида фуқароларни, жумладан, талабалар, ўқувчи-ёшларни уйига кузатиш мақсадида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилган.

Хусусан, Ҳукумат топшириғига биноан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ўрта махсус ҳамда олий таълим муассасалари талабаларини ўз уйларига етиб боришини таъминлаш мақсадида бешта йўналишга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди.

2020 йил 16 март куни соат 00:10 да 556/555 сонли Тошкент – Бухоро –Урганч – Бухоро – Тошкент;

2020 йил 16 март куни соат 09:35 да 580/579 сонли Тошкент – Қарши –Термиз – Қарши – Тошкент;

2020 йил 16 март куни соат 20:00 да 552/551 сонли Тошкент – Бухоро – Урганч – Бухоро – Тошкент;

2020 йил 16 март куни соат 11:30 да 554/553 сонли Тошкент – Бухоро –Урганч – Бухоро – Тошкент

2020 йил 16 март куни соат 14:00 да 972-сонли Тошкент-Андижон йўналишида йўналишларида поездлар йўловчиларни ўз манзилига етказиб қўяди.

Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар учун, 2020 йил 16 мартдан бошлаб йўловчи поездлар чипталарининг тариф қисмидан 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

– COVID-19 коронавирус сабабли таълим муассасаларида муддатидан олдин таътил эълон қилинди, – деди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Мамадалиев Минҳожиддин. – Бугун темирйўл кассаларидан 50 фоиз чегирма билан Қўқонга чипта олдим. Ўз уйимга эсон-омон етиб бориб, таътилдан сўнг ўқишни давом эттириш учун Тошкентга қайтаман.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутасаддиси Фозил Шарипофнинг маълум қилишича, қўшимча поездлар йўлга қўйилиши билан 1 кунда 16 минг йўловчини манзилига етказиш имкони бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech