22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Урбанизация
13 Фев  2019 990

“Лолазор” маҳалласидаги бузилиш ва қурилиш билан боғлиқ гап-сўзларга шаҳар ҳокимлиги ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Тошкент шаҳрининг Миробод тумани “Лолазор” маҳалласида (Полкушка) жойлашган 3 қаватли уйнинг бузилиши ва ўрнига замонавий кўп қаватли турар-жойларнинг қурилиши бошланганлиги тўғрисидаги чиқишларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, “Лолазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3 қаватли турар-жойларни бузиш ва ўрнига кўп қаватли турар-жойларни қуриш учун Тошкент шаҳри ҳамда Миробод тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркорларга бериш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ўтказилаётган “Инвестор куни” тадбири доирасида тадбиркорлар томонидан мазкур ҳудуднинг ички қисмида жойлашган 2 қаватли, тарихий аҳамиятга эга бўлмаган 27/3, 27/3а, 27/3б, 27/3в, 27/4-сонли уйларни бузиш ва ўрнига янги турар-жой комплекси қуриш таклифи билдирилган.

Кўп қаватли турар-жойларни бузиш бўйича қарор қилиш ушбу уйларда яшовчи аҳолининг тўлиқ розилиги олинганидан сўнггина амалга оширилади ва ушбу масалада фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech