16 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Маданият
24 Янв  2019 541

Лазиз Тангриев “Кино санъати” журналига бош муҳаррир бўлди

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Кино санъати” журналига Лазиз Хушбоқович Тангриев Бош муҳаррир этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги сайтида хабар берилган.

Маълумот учун, Тангриев Лазиз Хушбоқович 1997-2006 йиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консултанти, 2006-2007 йилларда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг нашриёт ишлари   бўйича   биринчи  ўринбосари,  2007-2017 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори,  28.07.2017 йилдан 27.11.2018 йилгача Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Бош директори лавозимида фаолият юритган.

Фото: api.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech