17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Долзарб
11 Фев  2019 290

Лос-Анджелесда «Грэмми» совриндорлари аниқланди

Ушбу нуфузли мусиқий мукофотга йилдан-йилга муносиброқлар тақдим этилмоқда. 2019 йилда эса у 61-бор ўтказилди.

Дональд Горвернинг «This Is America» ашуласи «Йил қўшиғи», деб тан олинди. Энг зўр ижрочи - Леди Гага.  Хонанда ва актёр Брэдли Куперлар «Юлдуз туғилди» фильмидаги «Shallow» қўшиғи учун энг яхши поп-дуэт мукофотига сазовор бўлишди. Дарвоқе, ушбу композиция «Кино ва телевидение учун ёзилган энг яхши қўшиқ» номинациясида ҳам ғолибликни қўлга киритди.

Кейси Масгрейвснинг «Golden Hour»и йилнинг энг яхши альбоми, дея тан олинди.

Совринларнинг тўлиқ рўйхати билан мусиқий мукофотнинг ўз сайтида танишиш мумкинлиги ҳам келтирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech